Хитой давлат матбуотига кўра, қор бўрони туфайли Эверест чўққисининг шарқий ён бағиридаги лагерларда 1000 га яқин одам қамалиб қолди. Эверестнинг узоқ Тибет ҳудудида жойлашган чўққиларида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Юзлаб маҳаллий аҳоли ва қутқарув гуруҳлари 4900 метр (16 000 фут) баландликда жойлашган ҳудудга киришни тўсиб қўйган қорларни тозалаш учун жўнатилди.
Хитой ОАВларининг хабар беришича, баъзи сайёҳлар аллақачон қутқарилган.
Кучли қор жума куни (3 октябр) кечқурун бошланди ва алпинистлар ва сайёҳлар учун машҳур бўлган Тибетдаги Эверест тоғининг шарқий ён бағирларида кучайди, деб хабар бермоқда BBC.