Фабио Каннаваро Тошкентда! Кападзе жамоада қолади

Жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан бирга Тошкентга етиб келди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотича, у билан музокаралар якуний босқичга кирган.

Маълумотларга кўра, Каннаварога “1+4” шаклидаги шартнома — бир йиллик асосий ва тўрт йиллик узайтириш имконияти билан таклиф қилинган.

Шу билан бирга, амалдаги бош мураббий Темур Кападзе жамоада қолади ва Каннаварога ёрдамчи сифатида ишлайди. Итальян мутахассиснинг йиллик маоши мураббийлар штаби билан бирга тахминан 3,5–4 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.