Ҳиндистонда болалар ўлимидан сўнг йўталга қарши сироплар тақиқланди

Ҳиндистонда сўнгги бир ой ичида 14 нафар бола номаълум сабабларга кўра вафот этгач, йўталга қарши сиропларни сотиш ва ишлатиш вақтинча тўхтатилди. Қурбонлар асосан Maharashtra ва Madhya Pradesh штатларининг қишлоқларида яшаган.

Болаларда дастлаб шамоллаш аломатлари кузатилган, аммо кейинчалик уларнинг аҳволи оғирлашиб, буйрак етишмовчилиги аниқланган. Айрим болалар сунъий нафас олдириш ва бошқа шошилинч даволаниш чораларига муҳтож бўлган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, уларни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Расмийлар ҳозирча аниқ сабабни эълон қилмаган. Тергов тахминларига кўра, бу заҳарланиш ёки Chandipura вируси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистонда ҳам Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Dok-1 Maks” сиропи сабаб 69 бола вафот этган эди.