Президент ҳозирда Туркий давлатлар ташкилотининг Габала саммитида бўлиб турибди. Мирзиёев ушбу саммитда туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва гуманитар соҳадаги ролини оширишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган.
Жумладан:
— минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида Самарқандда ТДТ ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказишни таклиф этди;
— Стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилишни қўллаб-қувватлади ва Туркий давлатлар ташкилотини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди;
— Туркий давлатларнинг иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгашини тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштиришни таклиф этди;
— Янги иқтисодий имкониятлар маконини шакллантириб, Туркий давлатларнинг Саноат альянси, «Туркий яшил йўлаклар» тизими ва «Яшил трансформация» консорциумини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди;
— Органик қишлоқ хўжалиги бўйича Экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини жаҳон бозорига олиб чиқишни таклиф қилди;
— Ўрта коридорни ривожлантириш ва уни Хитой – Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли ҳамда Трансафғон йўлаши лойиҳалари билан боғлашни қўллаб-қувватлади, божхона тартиботини рақамлаштириш ва тарифларни оптималлаштиришнинг муҳимлигини таъкидлади;
— Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ва халқаро ва миллий молия институтлари билан ҳамкорлик дастурини қабул қилишни тавсия этди;
— Сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харитаси»ни қабул қилиш ва Туркий дунё халқаро кўргазмасини Ўзбекистонда ўтказиш ғоясини илгари сурди;
— Ўзбекистонда қўшма тадқиқотлар ва инновациялар майдонига айланадиган Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилишини эълон қилди;
— Экстремистик ва радикал мафкурага қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режаси ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этди;
— 2026 йилда «Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди – Туркий дунё маънавий ҳаётида» мавзусида халқаро конференция ўтказиш таклифларини