Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири 2025 йил 1 октябрдаги буйруғи билан мажбурий тиббий чора сифатида кимёвий кастрацияни қўллаш тартибига ўзгартишлар киритди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Ўзгаришларга кўра, 18 ёшдан катта бўлган ва ноболаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этган шахсларга нисбатан кимёвий кастрация фақат суд қарори билан амалга оширилади. Бу чора жиноятни содир этган шахс озодликдан маҳрум этиш муассасасида жазо ўтаётган даврда, яъни озодликка чиқишдан олти ой олдин бажарилади.
Шунингдек, жазо муддати тугашидан 12 ой олдин, муассаса маъмурияти судга ҳужжатлар юбориб, суд-психиатрия экспертизаси тайинланиши учун илтимоснома киритади. Экспертиза натижасида маҳкумда психик оғишлар ёки жинсий зўравонликка мойиллик мавжуд ёки йўқлиги аниқланади.
Вазирлик таъкидлашича, мазкур тартиб руҳий касалликка чалинган, аммо хулқини назорат қилиш қобилияти сақланган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Буйруқ 2025 йил 17 октябрдан кучга киради.