Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9–10 октябрь кунлари Тожикистонда амалий ташриф билан бўлади.
Давлат раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё — Россия” саммити ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Тадбирларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама этилади.
Саммит якунида Ўзбекистон ва шерик давлатлар ўртасида амалий ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.