Европада энг кўп ишловчи халқлар рейтинги эълон қилинди. Туркия фуқаролари энг меҳнатсевар деб топилди — улар ҳафтасига ўртача 44 соат ишлайдилар. Бу ҳақда Евростат маълум қилди.
Туркиядан кейинги ўринларда Черногория (43,1 соат), Сербия (41,8 соат), Босния ва Герцеговина (41,3 соат) ҳамда Греция (41 соат) турибди.
Россия эса рейтингда 23-ўринни эгаллаб, россияликлар ҳафтасига ўртача 38,2 соат ишлайди.
Энг қисқа иш ҳафтаси Нидерландияда (31,5 соат) қайд этилган. Шунингдек, Буюк Британия (31,9), Дания (33,7), Норвегия (34,6) ва Германия (34,7) каби мамлакатларда ҳам иш соатлари нисбатан қисқа.
Европада эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ ишлайди — мос равишда 39,9 соат ва 36,3 соат. Россияда бу кўрсаткичлар эркаклар учун 39,2, аёллар учун 37,1 соатни ташкил этган.