Россия 2026 йилда вақтинчалик яшаш рухсатномаси квотасини 3,8 мингтагача қисқартирди

Россия ҳукумати 2026 йилда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) квотасини 3 802 та этиб белгилади. Бу 2025 йилдаги (5,5 мингта) ва 2024 йилдаги (10,6 мингта) кўрсаткичларга нисбатан анча кам.

Шунингдек, резерв квота ҳам қисқартирилди — 2026 йилда 1 140 та (2025 йилда 1 650 та бўлган).

Энг кўп квота Москва шаҳрига (500 та), Москова вилоятига (250 та) ва Санкт-Петербургга (100 та) ажратилган. Энг кам квота эса Смоленск вилояти ва Тува Республикасига — ҳар бирига 5 тадан.

Қисқартиришнинг асосий сабаби — 2025 йилнинг январ–июль ойларида белгиланган квотанинг фақат 17,5 фоизи ишлатилгани. Бу кўпчилик номзодлар талабларга жавоб бермагани билан изоҳланди.