Саида Мирзиёева Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кайя Каллас билан учрашув ўтказди.

Учрашувда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Томонлар айниқса Марказий Осиёдаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Мирзиёеванинг таъкидлашича, мураккаб геосиёсий вазиятга қарамасдан, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.

— “Хоним Калласга очиқ ва мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни интиқлик билан кутяпман”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.