Андижонда канал тошиб кетиши сабаб, уйларнинг томорқасини сув босди. Вилоят ФВБ бу ҳақда маълумот берди.
Жорий йилнинг 11 октябр куни Андижон тумани «Қумкўча» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи СРК-1 маҳаллий каналида сув хажми ортиб кетгани хисобига қирғоқ ва дамбаларидан қисман сув тошиб чиққан. Натижада бир нечта аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув кирган.
Ҳозирда Ирригация тармоқлари бошқармаси томонидан ушбу маҳаллий каналга сув ташлаш тўхтатилган. Дамба ва қирғоқни мухандислик техникалари билан тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳодиса жойига ФВБ, ҳокимлик, қутқарув бўлинмалари ҳамда Ирригация тизимлари куч ва воситалари етиб борган.