Олимпиада ўйинлари вақтида ўғирланган қадимий устун парчаси 60 йилдан сўнг Грецияга қайтарилди

Германиялик аёл 60 йил муқаддам ўғирлаб кетган қадимий устун парчасини Грецияга топширди. Бу ҳақда мамлакат Маданият вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Германия фуқароси 1960 йилларда Қадимги Юнонистоннинг энг машҳур зиёратгоҳларидан бири — Олимпияга ташриф буюрган пайтда Ион услубидаги устуннинг бир қисмини ноқонуний равишда олиб кетган. Орadan олтмиш йил ўтиб, у тарихий ёдгорликни ўз ихтиёри билан қайтарган.

Тарихчиларнинг айтишича, мазкур устун парчаси милоддан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмида қурилган Леонидеон биносининг тож қисмига тегишли бўлиб, унинг баландлиги 24 сантиметр, кенглиги эса 33,5 сантиметрни ташкил этади.

Греция Маданият вазирлиги баёнотида қайд этилишича, ушбу тарихий артефакт “германиялик аёлининг виждонлилиги ва жасорати” туфайли ватанга қайтган.

Маълумот учун, кейинги йилларда бир қатор европалик муассасалар ҳам Грецияга тарихий экспонатларни қайтармоқда. Хусусан, 2019 йилда Мюнстер университети Афинадаги илк замонавий Олимпиада ғолиби Спирос Луисга тегишли скифоларни юртига топширган, 2024 йилда эса Салоники қабристонида топилган Рим мармаридан ясалган одам боши Грецияга қайтарилган эди.