Туркия туркий давлатлар фуқаролари учун “чет эллик” мақомини бекор қилди

Туркия президенти фармон имзолаб, туркий давлатлар фуқароларининг Туркияда ишга жойлашувини соддалаштирди.

Энди Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари Туркияда фуқаролик олиш ёки мураккаб рухсатномаларга эҳтиёж сезмасдан ишлаш; тадбиркорлик билан шуғулланиш имконига эга бўлади.

Ҳарбий хизмат ва куч ишлатиш органларида хизмат қилиш бундан мустасно. Сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи ҳам берилмайди.

Шунингдек, турк давлатлари фуқаролари мамлакат фуқаролари билан тенг тарзда касбий уюшмаларда рўйхатдан ўтишлари шарт.