9-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисини беаёв калтаклади(ми)? Аслида нима бўлган эди?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан расмий муносабат берилди.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра қуйидагилар аниқланди:
Ҳолат 4 октябрь куни дарсдан кейин соат 16:30 дан ўтган вақт оралиғида бўлиб, болалар ўз уйидан футбол ўйнагани чиққан бўлган.
Мактабнинг 3-синф ўқувчиси 9-синф ўғил болани ҳақорат қилиб, велосипедда қочиб кетмоқчи бўлганида 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепади. Натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан йиқилиб, тан жароҳати олади. Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда боланинг ҳолати яхши.