Чет элга таҳсил олиш учун борувчи ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 25% га камайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маьлум қилди.
Хабарга кўра, 2025 йилнинг январ-август ойларида жами 20,7 минг нафар ўзбекистонлик ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5,1 минг нафарга ёки 24,6 фоизга камайганини англатади.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик ёшлар ҳануз қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларини кўпроқ танламоқда.
Бироқ охирги йилларда Корея ва Туркия каби давлатларда таълим олишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда.
Рақамлар қуйидагича:
Тожикистонда — 5 270 нафар
Россияда — 4 649 нафар
Қирғизистонда — 3 064 нафар
Корея Республикасида — 2 309 нафар
Туркияда — 1 538 нафар
Шунингдек, Қозоғистонга 874, Хитойга 797, Буюк Британияга 567, Германияга 285 ва АҚШга 256 нафар фуқаро ўқиш учун йўл олган.