2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни якунлаганликни тасдиқловчи ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди.
Эндиликда автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли тугатган номзодларга гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Электрон гувоҳномалар “e-avtota’lim.uz” модули орқали ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади.
Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.