Тошкентнинг бешта туманида ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг бешта туманида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига (ИИО ФМБ)га янги раҳбарлар тайинланди.

Бунгача Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Баҳромов Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди.

Акмал Баҳромов

Олмазор туманидаги шу каби бошқармани бошқарган Маҳкам Вафоев Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди. Энди унинг ўрнини Иброҳим Ҳасанов эгаллади.

Маҳкам Вафоев

Искандар Рашидов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи, Улуғбек Аъзамхўжаев эса Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Улуғбек Аъзамхўжаев