Ҳукумат қарори (652-сон, 17.10.2025 й.) билан “Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.
Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.
Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.
Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:
▪️ 70 ва ундан юқори балл олган талабгорга – A+ даражали;
▪️ 65 – 69,9 баллга – A даражали;
▪️60 – 64,9 баллга – B+ даражали;
▪️55 – 59,9 баллга – B даражали;
▪️ 50 – 54,9 баллга – C+ даражали;
▪️ 46 – 49,9 балл олган талабгорга – C даражали сертификат берилади.
B+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.