Испаниянинг Валенсия вилоятида 84 ёшли Антонио Ф. исмли қариянинг жасади уйида 15 йил давомида ётгани аниқланди. Ҳодиса қўшнилар кучли ёмғирдан кейин хонадондан сув сизниб чиққани учун полицияни чақирганида маълум бўлган.
Ўт ўчирувчилар эшикни бузиб кирганида, қариянинг кийим кийилган ҳолдаги сўрилиб кетган скелетини топишган. Дастлабки маълумотларга кўра, у табиий сабаблар туфайли вафот этган.
Қўшнилар уни қариялар уйига жўнатишган ёки қариндошлари олиб кетган деб ўйлаб юрган. Шу вақт мобайнида уй учун коммунал қарз 11 минг еврога етган, у пенсия ҳисобидан қисман қопланиб келган.
Маълум бўлишича, Антонио Ф. сўнгги йилларда оила аъзолари ва қариндошлари билан алоқада бўлмаган.