Мирзиёев давлат тилига оид муҳим қарорни имзолади

“Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар давлат тилини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

  • мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш;
  • таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш;
  • давлат тилининг софлигини сақлаш ва унинг луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш;
  • давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш, бу борада сунъий интеллект имкониятларидан унумли фойдаланиш;
  • давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
  • мамлакатимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элатлар вакиллари ҳамда хориждаги ватандошларимизнинг давлат тилини ўрганиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Қарорда 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш дастури иловага мувофиқ тасдиқланиши айтилган.