Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади. Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради.
- Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони — 6 нафар, туман ва шаҳарларда — 4 нафар этиб белгиланди.
- Ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.
- KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15% га оширилади.
- 2026 йилдан бошлаб “Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форуми” ҳар йили ўтказилади.
Шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.
