Ижтимоий тармоқларда бўлажак куёв алдов йўли билан ҳовлини сотгани ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат берди.
2024 йил август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р. 1999 йилда туғилган Ш.А.нинг ишончига кириб, тўйдан олдин уйини гаровга қўйиш баҳонасида алдов йўли билан бошқа фуқарога 240 000 АҚШ долларига сотган.
Мазкур ҳолат бўйича Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёнида у бошқа шахсларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этгани аниқланган.
Ҳозирда жиноят иши Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.
