Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров (Бакироо) Марказий банкнинг бундай қарорини яхши қарор деб баҳолаб «Аҳоли реал даромадлари ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги харид қобилиятини қўллаб-қувватламоқда ва истеъмол талабини оширмоқда. Бу, ўз навбатида, келгусида иқтисодиётда инфлясион босимларни сақланиб қолишига хизмат қилиши мумкин”.

Шу билан бирга, энергия нархлари эркинлаштирилишининг келгуси ойларда инфлясияга иккиламчи таъсирлари намоён бўлиши ҳамда айрим товарлар таклифи билан боғлиқ хатарлар юзага келиши эҳтимоллари сақланиб қолмоқда.

Ушбу шароитда инфлясиянинг пасаювчи динамикасини барқарор давом этишини таъминлаш пул-кредит шароитларини жорий нисбатан қатъий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.

Нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари иқтисодиётда жамғариш жозибадорлигини сақлаб қолиб, кредитлаш суръатларини мақбуллаштириш ва пул бозорида ресурслар нархларини мутаносиб шакллантириш орқали ялпи талабни мувозанатлаштиришга хизмат қилади ҳамда инфлясияга монетар омилларнинг таъсирини камайтиради».

Марказий банк жорий йил якунига инфлясия прогнозини пасайиш томонга қайта кўриб чиққан ва 8 фоиз атрофида шаклланишини кутмоқда (аввалги прогноз 8,7% эди).

Жорий йилнинг 3-чорагидаги юқори иқтисодий ўсиш ва инвестисион фаоллик келгуси чоракда ҳам давом этиши, йил якунида ЯИМ реал ўсиши 7-7,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда (ҳукумат прогнози 7%) — деган фикрни билдирган.

Шунингдек, иқтисодчи истеъмол талаби ошиши, май ойида энергия нархларининг кескин қимматлашиши, 80 бензиндан воз кечиш, қўшни давлатлар жумладан Қозоғистон ва уруш бўлаётган мамлакатларда инфлация тўлқини авж олаётган шароитда Марказий банк асосий ставкани қайта кўриб чиқишига тўғри келишини айтиб ўтган эди.