Адлия вазирлиги томонидан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига давлат томонидан қопламалар тўланиш тартибини белгилайдиган низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3693-сон, 23.10.2025 й.).
Низомга кўра:
“Камбағал оилалар реестри”даги оилалар фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Бу болалар рўйхати ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилади.
Оилавий нодавлат боғчаларга тўланадиган компенсация миқдори 9 соатлик иш режимидаги давлат боғчалари учун белгиланган тўловнинг 40 фоизини ташкил этади.
Компенсация фақат ҳақиқатда қатнаётган болалар сонидан келиб чиқиб ажратилади ва бу битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.
