Норвегияда бўлиб ўтган оғир атлетика спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Акбар Жўраев -110 кг вазнда юқори натижаларни қўлга киритиб, уч карра жаҳон чемпиони бўлган эди.
Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига мукофотлар топширилди.
Хусусан уч карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси спортчиси Акбар Жўраев Президент совғаси – BYD автомобили ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
