Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги қарорига кўра, энди мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижаси асосида ҳар ойлик устамалар тўланади.
Тизим 100 баллик баҳолаш асосида амалга оширилади ва қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
- академик натижалар;
- ноакадемик натижалар;
- тарбиявий ишлар самарадорлиги;
- молиявий фаолият самарадорлиги;
- малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси.
Баҳолаш методикаси ва тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ:
- Директорлар кенгашларида фаолият юритаётган директорларга базавий тариф ставкасидан 20% устама берилади;
- Ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчиларига 20% гача рағбатлантириш тўланади;
- “Заковат” клублари координатор-ўқитувчиларига таъриф ставкасининг 50% миқдорида бир марталик тўлов берилади.
Янги тартиб мактаб раҳбарларини фаолияти самарадорлигига қараб адолатли баҳолаш ва рағбатлантиришни кўзда тутади.
