Янги ўқув йилидан техникумларда ўқиш бепул бўлади

“Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 23.10.2025 y.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2030 йилгача техникумларни тугатиш, уларнинг ер майдонлари ва биноларини хусусийлаштиришга мораторий эълон қилинади. 2026 йил 1 сентябрдан 9 синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ўқийди, 11 синфни битирган талабгорлар эса тўлов-контракт асосида таҳсил олади.

Президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови” ўтказилади. Миллий рейтингда энг юқори 50 таликка кирган техникумларнинг ҳар бири БҲМнинг 3000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

2030-йилгача :

  • 9 синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизгача етказилади
  • дуал таълим улуши эса 9 фоиздан 49 фоизгача оширилади.

Янги ўқув йилидан ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш тизими жорий этилиб, 5 ёшдан 9- синфгача бўлган ўқувчиларга “Атрофимиздаги касблар” , “ Касблар алифбоси” , “Менинг келажакдаги касбим” фанлари ўқитила бошлайди.