Ғаллаоролда газ портлади: қурбонлар бор

25 октябр куни соат 06:50 ларда Ғаллаорол тумани Суғунбой қишлоғидаги уйда бахтсиз ҳодиса бўлган. Platina.uz манбасига кўра, уйда газ портлаган.

Ҳодиса оқибатида 2004 йилда туғилган Р.С.Э. ўғли (ўғил) ва 2006 йилда туғилган Р.Ю.С. қизи (келин) вафот этган. Ҳодиса сабабларини текшириш ва туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2025 йил 27 октябр кунидаги хатига асосан ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ таркибига туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Мўминов, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари Б.Жўраев, «Ўзэнергия» инспекциясининг Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахасисси Б.Болтаев, “Ғаллаорол тумангаз” таъминоти бўлими бош муҳандиси С.Зокиров ва Тозауруғ ҚФЙ раиси А.Маматов киритилган.

Ишчи гуруҳга мазкур бахтсиз ҳодисани 15 кун ичида ўрганиб чиқиш ва белгиланган тартибда далолатнома тузиш, далолатномалар нусхаларини тегишли ташкилотларга етказиш вазифаси топширилган.

Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Мўминов зиммасига юклатилган.