Доналд Трамп Марказий Осиё раҳбарлари билан учрашади

Келаси ҳафта Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Учрашувда савдо, сармоя ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Трампнинг ташаббуси АҚШнинг минтақа мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Россия таъсирини камайтиришга қаратилган.