Ветнамдаги сув тошқинлари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Ветнамнинг марказий қисмида рекорд даражадаги ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши бедарак йўқолди.

Мамлакатнинг энг машҳур пляжларидан бири жойлашган Да Нанг шаҳрида ва қадимий Хой Ан шаҳрида 6 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Сув тошқинлари 103 мингдан ортиқ уйни, шунингдек, мамлакатнинг асосий сайёҳлик ҳудудлари Хю ва Хой Анни сув остида қолдирди. Бу минтақада кунлик ёғингарчилик рекорд даражага етган.