Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабида техник спирт истеъмол қилиниши оқибатида бир киши вафот этди. Яна уч киши заҳарланган. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 22 октябрга ўтар кечаси 36-умумтаълим мактаби биносида директор ва хўжалик ишлари билан шуғулланадиган айрим ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилган. Оқибатда мактаб хўжалик мудири воқеа жойида вафот этган. Директор эса оғир аҳволда шифохонага етказилган. Заҳарланган шахслар айни пайтда шифохонада даволанмоқда.
Ушбу маълумотни Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаётбек Шамсиддинов тасдиқлади.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.
