Бензин ва пропан юқори даражада қимматлашишда давом этмоқда

Октябрда ойлик инфляция 0,6%ни ташкил этган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 7,8%гача секинлашган.

Озиқ-овқатлар 0,9%, ноозиқ-овқатлар 0,4%, хизматлар 0,3%га қимматлаган.

Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Андижонда кузатилган (0,9%). Энг юқори йиллик инфляция Фарғонада сақланмоқда (8,6%).

Октябрда муҳим озиқ-овқатлардан тухум 4,1%га, гўшт 1,7%гача, сут 1,2%га, ўсимлик ёғи 0,8%га қимматлаган. Октябрь иссиқ келганига қарамай, помидор (61,0%) ва бодринг (58,2%) нархи юқори даражада ошган.

Пропан 3,3%га, Бензин 1,5%га қимматлаган.

Ҳудудларда коммунал хизматлар тарифлари бирин-кетин ошишда давом этмоқда. Республика вазнида чиқинди ташиш 4,3%, иссиқ сув 1,3% ва иситиш 2,7%га ошган (Пойтахт Тошкентдаги қимматлашув ноябрь ҳисобига ўтади).