Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади

Баҳрайнда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгаши Ижро қўмитаси йиғилишида Тошкент 2029 йилги IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига 2009 йилда асос солинган ва дастлабки мусобақа Сингапурда ўтказилган. 2013 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳри иккинчи мусобақага мезбонлик қилди.