Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани маълум бўлди

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан:
👶 ўғил болалар – 343,6 минг (51,7 фоиз);
👶 қиз болалар – 321 минг (48,3 фоиз).
🔹 шаҳар жойларда – 319,3 минг (48 фоиз)
🔹 қишлоқ жойларда – 345,3 минг (52 фоиз) туғилиш қайд этилган.

Шунингдек, мазкур даврда ҳар мингта аҳолига 23,5 та туғилиш тўғри келган.