Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди

3 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:29 да Афғонистоннинг Самангон вилоятида кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълумотларга кўра, эпимарказдаги силкиниш кучи 7 балл, магнитудаси эса 6,8 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи ернинг тахминан 30 километр чуқурлигида жойлашган.

Силкинишлар Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган:

  • Сурхондарё вилоятида — 5 балл (зилзила ўчоғидан 90 км узоқликда),
  • Қашқадарёда — 3–4 балл,
  • Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида — 3 балл,
  • Тошкент ва Фарғонада — 2–3 балл атрофида.