Қирғизистонда аҳоли учун “чексиз тариф” жорий этилди

Қирғизистонда электр энергиясига талаб юқори бўлган соатларда қувват камайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, истаган фуқаролар учун сарф миқдори чекланмаган — “чексиз тариф” тизимига ўтиш имкони яратилди.

Бу ҳақда “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” компанияси вакили Исабек Орозбоев маълум қилди.

Фуқаролар яшаётган ҳудудидаги электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиб, ариза топширгандан сўнг 1–2 кун ичида янги тарифга уланишлари мумкин.

Тарифлар қуйидагича:
Чексиз тариф: 1 кВт/соат — 3,81 сом (≈521 сўм);
700 кВт/соатгача: 1,37 сом (≈187 сўм);
700 кВт/соатдан ортиқ: 2,6 сом (≈356 сўм).