Бугун, 5 ноябрь куни соат 10:58 да, Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
🔹 Эпимарказ жойлашуви: Суғд вилояти, Тожикистон
🔹 Координаталар: 40,07 N, 69,08 E
🔹 Чуқурлик: 12 км
🔹 Эпимарказдаги силкиниш кучи: 5 балл
🔹 Тошкентдан масофа: 133 км жанубий-шарқда
Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган — Сирдарё вилоятида 2–3 балл атрофида силкиниш қайд этилган.
