Электромобиллар импорти ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга ошган

Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан қиймати 473 млн АҚШ долларига тенг бўлган 40 345 дона электромобил импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 140 донага ёки қарийб 2,5 баробарга ошган.

Ўзбекистонга энг кўп электромобил етказиб берган давлатлар қаторига Хитой (39 798 дона), Гонконг (249 дона), Корея Республикаси (165 дона), Германия (43 дона) ва АҚШ (25 дона) киради.