Хорижда ишлаётган фуқароларни суғурталаш тизими такомиллаштирилади

Янги қарорга кўра, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш тизими жорий этилади. Суғурта компанияларига эса меҳнат мигрантлари учун имтиёзли тарифлар асосида янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқиш тавсия қилинади.

Бу суғурта турлари қуйидагиларни қамраб олади:

🔹хорижда ишлаш даврида ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш;
🔹ишга рухсатнома берилмаслиги хавфини суғурталаш;
🔹йўл ва бошқа харажатлар учун олинган кредитларнинг қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурталаш;
🔹хорижда тиббий ёрдам олиш тизимини йўлга қўйиш.

Суғурта тўлови бадал тўланган валютада амалга оширилади. Суғурта қилинган шахс вафот этса ёки меҳнатга лаёқациз бўлса, тўлиқ сумма тўланади, белгиланган ёшга етганда эса қўшимча инвестиция даромади берилади.