Озарбайжон-Грузия чегарасидаги авиаҳодисада 20 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган

Озарбайжондан Туркияга қайтиш учун ҳавога кўтаилган С-130 транспорт самолётининг ҳалокатга учраши натижасида унинг бортида бўлган 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ўз навбатида, Туркия томони Грузия-Озарбайжон чегараси яқинида ҳалокатга учраган турк ҳарбий самолёти билан боғлиқ қидирув-қутқарув ишларида Грузия ва Озарбайжон расмийлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.