Иш вақтидан ташқари меҳнат учун тўлов тизими яхшиланади

Ўзбекистон Республикасининг янги Қонун (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) билан меҳнат муносабатларига оид бир қатор муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра:

🔹 Иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади.
Эндиликда:

  • Ишдан кейинги биринчи 2 соат учун камида 1,5 баравар,
  • 2 соатдан ортиқ вақт учун эса камида 2 баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Бундан ташқари, аввал амал қилган “иш вақтидан ташқари иш йилига 120 соатдан ошмаслиги” ҳақидаги чеклов бекор қилинди. Бу ўзгариш ишлаб чиқариш жараёнида мослашувчанликни оширади ҳамда ходимлар меҳнатини адолатли баҳолаш имконини беради.

🔸 Хусусий бандлик агентликларига эса янги имкониятлар яратилди:

  • Иш излаётган фуқаролар учун касб-ҳунар ва чет тили курсларини ташкил этиш,
  • Ушбу жараёнга хорижий иш берувчиларни жалб этиш,
  • Захира маблағларидан олинган фоиз даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилди.