Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасидаги музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикчилик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.
Дастлаб давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, Олий Давлатлараро кенгаш доирасида геология, нодир ер металлари, трансчегаравий сув ресурслари ва ҳудудлар раҳбарларининг кенгашини тузиш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Ташриф доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битим
- Божхона хизмати ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битим
- Чегараолди ҳудудларда фуқаролик мақсадларида қўлланадиган радио частоталардан фойдаланишни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битим
- Қўшма ҳарбий ўқувлар ўтказиш тўғрисидаги битим
- Қўшма инвестиция платформасини яратиш бўйича битим
- 2026–2027 йилларга мўлжалланган туризм соҳасида ҳамкорлик режаси
- Адлия вазирликлари ўртасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури
- Тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум
- Ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми
- Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий суғурта бўйича ўзаро англашув меморандумлари
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик битими
- “Ўзбекнефтгаз” ва “Қазмунайгаз” акциядорлик жамиятлари ўртасида ҳамкорлик битими
