Маск: Optimus роботи қашшоқликни йўқ қилади

Илон Маск Tesla ишлаб чиқараётган одамсимон робот — Optimus келажакда қашшоқликни йўқ қилишга ва ҳар бир инсонга тиббий хизматдан фойдаланиш имконини беришга хизмат қилишини айтди.

«Optimus қашшоқликни бартараф этади ва барча учун умумий юқори даромадни таъминлайди», — деб ёзди Маск ўзининг X платформасида.

Optimus’нинг илк прототипи 2022 йилда намойиш этилган, 2023 йил декабрида эса Optimus Gen 2 версияси тақдим этилди. Маскнинг сўзларига кўра, роботнинг навбатдаги янги авлоди 2026 йилнинг биринчи чорагида оммага кўрсатилиши кутилмоқда.

Tesla ушбу роботни оммавий ва арзон маҳсулотга айлантириб, кундалик ишларда инсон ўрнини босишини мақсад қилган. Маскнинг таъкидлашича, келажакда Optimus ҳатто смартфондан ҳам арзонроқ бўлиши мумкин.