Сибир дарёси сувини Оролбўйига йўналтириш масаласи қайта муҳокама қилинмоқда

Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори Виктор Данилов-Данильян маълум қилишича, Сибир дарёсининг қўшимча сув оқимини Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтириш масаласи яна кун тартибига чиқди.

Ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашнинг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган бўлиб, лойиҳа доирасида Россия сув соҳасининг стратегик ривожланиши, сув тақчиллиги ва сув ресурсларини қайта тақсимлаш имкониятлари ўрганилмоқда.

Экспертлар энг истиқболли йўналиш сифатида Сибир дарёсининг бир қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги қуриган Орол денгизига йўналтиришни таъкидламоқда. Шу билан бирга, “Печора” ва “Северная Двина” дарёлари сувининг бир қисмини “Волга” ҳавзаси орқали “Приазове”га ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилмоқда.

Мутахассислар бундай лойиҳа Россия сув ресурсларини оқилона қайта тақсимлаш ва сув танқислигини бошдан кечираётган Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонга амалий ёрдам бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.