Тошкентда электрон тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда электрон тамаки маҳсулотлари сотган фуқаролар М.О., П.Ғ. ва А.Ю. ushlandi. Улар “K.” МЧЖ дўконида фуқаро С.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 249 дона электрон тамаки маҳсулотини 56,5 миллион сўмга сотиш пайтида қўлга тушган.

Тадбир давомида савдо дўконидан қўшимча 50 дона электрон тамаки маҳсулоти ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.