Бангладешнинг собиқ бош вазири сиртданўлим жазосига ҳукм қилинди

Шайх Ҳасина инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.

У 2024 йилда талабалар қўзғолонини шафқатсиз ва зўравонлик билан бостиргани ортидан ҳокимиятдан четлатилган эди.

БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўша воқеалар давомида 1 400 га яқин киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти хавфсизлик кучлари томонидан отилган ўқлардан жон берган.