Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан юқорилаб, 50-ўриндан жой олди

Шунингдек, Ўзбекистон миллий термаси Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этган.
Испания терма жамоаси умумий рейтингни бошқариб бормоқда.

Кейинги ўринларда Аргентина, Франция ва Англия термаси жойлашган. Кучли бешлик Бразилия якунлади. Украина 28, Россия эса 33-ўринда жойлашган. 

Аввалги ой Ўзбекистон 54-поғонани банд этганди. 
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябр куни Ўзбекистон Эронни пеналтилар сериясида енгиб,  Al Ain Cupʼни қўлга киритди.