Марказий Осиё мамлакатлари олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишувга эришдилар. Бу Қозоғистон ҳукумати томонидан тегишли Битим лойиҳаси маъқулланганидан сўнг маълум бўлди.
Ҳужжатга кўра, томонлар миллий қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтган университетлар томонидан берилган дипломларни тан оладилар.
Дипломларни танолиш ҳужжатларда кўрсатилган малакалар олий таълим тизимининг умумий талабларига жавоб берган тақдирда мумкин бўлади. Тан олиш фақат олий таълим тизими талабларида жиддий номувофиқликлар аниқланган тақдирдагина рад этилиши мумкин.
