Наманган шаҳрида мактаб директори ўринбосари, Наманган ДТУ ходимлари ва уларнинг ҳамкорлари ўқитувчиларга аттестация тестларини масофадан туриб ечиб бериш орқали пора олгани аниқланди.
Тезкор тадбирда “бункер” сифатида ишлатилган хонадондан 12 нафар ўқитувчи, ноутбуклар, яширин камералар, эшитиш мосламалари, Wi-Fi роутерлар ва бошқа техника топилди.
Айбдорлар ўқитувчилардан натижани “ижобий чиқариб бериш” учун 1300–1500 доллардан талаб қилиб, жами 25 минг доллар тўплагани маълум бўлди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
