Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги экологик ва инфратузилмавий муаммолар бир-бирини кучайтириб, «негатив қайтиш ҳалқаси»ни юзага келтираётгани ҳақида жиддий таҳлиллар пайдо бўлди.
Таҳлил муаллифига кўра, кейинги 10–15 йилдаги жараёнлар пойтахтни барқарорлик чегарасига олиб келди. Унингча, бу ҳолат еттита асосий омил орқали шаклланмоқда:
- Лёсс тупроқ ва чанг муаммоси — Ариқлар ва яшиллик камайиши ҳаво намлиги кўрсатгичини туширди, лёсс(тупроқ қатлами) қуриб, чанг кўтарилиши тезлашди.
- Ариқлар йўқолиши — Табиий кондиционер вазифасини бажариб турган ариқланр қуриши оқибатида шаҳар иссиқ ва қуриган муҳитга айланди.
- Яшил камар емирилиши — Дарахтлар кесилиши чанг, иссиқлик ва кондиционерлардан чиқадиган газлар билан боғлиқ ёпиқ деградация ҳалқасини кучайтирмоқда.
- Шамол йўлларининг тўсилиши — Тошкент пастликда жойлашгани учун ҳаво «тўсилиб» қолмоқда. Зич ва баланд қурилишлар шамол ўтиш йўлларини тўсиб, смог ва ифлосликнинг шаҳарда тўпланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
- Эски инфратузилма — Газ, электр, сув ва канализация тармоқлари 60–80-йиллар қувватида қолган. Аҳоли кўпайгани сари авариялар ва узилишлар ортмоқда.
- Мактаб ва боғчалар етишмаслиги — Яшил ҳудудлар ва гаражлар ўрнига уйлар қурилиши 2–3 сменали мактаб, узун навбатли боғчалар ва сифат пасайишини келтирмоқда.
- Транспорт инқирози — Автомобиллар кўпайган, лекин йўллар чекланган. Пробкалар ифлосланишни кучайтираяпти, одамлар эса яна машинанинг ўзига югурмоқда.
