АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ўзбекистонлик ушланди

Аризонада 29 ёшли ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси ушланди. У трассадаги йўл-транспорт ҳодисаси орқали тўхтатилганида, унинг ҳужжатларида бир вақтда бешта ҳайдовчилик гувоҳномаси аниқланди (иккитаси Нью-Йорк, учтаси Огайодан).

Текширувда маълум бўлдики, у АҚШга 2023 йил апрелда ноқонуний кирган ва июльда иммиграция суди уни депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарган, аммо суд қарорини бузиб, АҚШда қолишда давом этган.

Ҳозирда унинг иши депортация жараёнига йўналтирилган.